Қозоғистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланяпти

Қозоғистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланяпти

Бугун Қозоғистон аҳли Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаяпти. 2012 йил 7 май кунида у давлат байрамлари қаторига киритилди. Ушбу санада тинчликни сақлаш, эл-юртни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи ҳарбийларга ҳурмат кўрсатилади. 1992 йил 7 майда Қозоғистон Республикаси Президентининг мамлакат қуролли кучларини ташкил этиш тўғрисида фармони чоп этилганди. Бугун Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб Астанада ҳарбий парад ўтказилди 

Қозоғистон Қуролли кучлари қуруқлик кучлари, ҳаво мудофааси, ҳарбий-денгиз кучларидан, шунингдек, аэромобил қисмлардан ташкил топган. Улар фавқулодда вазиятларда тегишли вазифаларни бажаради. Қуролли кучлар сафларида кўплаб нозик жинс вакиллари ҳам хизмат қилади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси