Қозоғистонда йил
бошидан буён жиноятлар сони 5 ярим мингтага камайди. Ички ишлар вазири Ержан
Саденов Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга берган ҳисоботига кўра, жиноятлар
очилиши ҳам яхшиланди. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот органлари олиб олиб
бораётган чора-тадбирлар туфайли маиший жиноятлар олди олиняпти. Интернет-товламачиликка
қарши кураш давом этяпти, 83 миллионта қўнғироқ блокланди, 2 миллиард тенге маблағ
олиб кетилиши олди олинди. Қабул ниҳоясида Президент ҳуқуқ-тартибот ва жамоат
хавфсизлиги даражасини янада кўтариш бўйича топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

