Жорий йилда Каспий денгизи тагидан оптик толали линиялар ўтказиш бўйича иккита лойиҳа иш бошлаши режалаштирилган. Улардан бири Ақтауни Озарбайжоннинг Сумгаит шаҳрига улайди. Икки давлатнинг энг йирик телекоммуникация компаниялари 300-километрли кабель ётқизишади. Хусусий инвестицияларнинг умумий қиймати 23 миллиард тенгени ташкил қилади. Интернет кабель ўтказиш ишлари 2026 йилнинг 2-ярмида якунига етади. Иккинчи лойиҳа – Ғарб-Шарқ гипермагистрали. У Хитойни – Ақтау орқали бошқа линияларга улайди. Глобал транспорт тармоғига муқобил трафик узатиш воситаси сифатида Ғарбий Европани Жанубий-Шарқий Осиё билан боғлайди.
Азамат
Сериктаев, Қозоғистон
Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги Телекоммуникациялар қўмитаси
бошқарма бошлиғи:
–
Қозоғистон Республикасининг транзит салоҳиятини кенгайтириш мўлжалланган, ҳозир
Европанинг асосий интернет-трафиги
Қозоғистонни четлаб ўтади. Биз трафик учун мамлакат ҳудудидан
фойдаланилишини истардик. Шу тариқа, трафик кенгаяди, Европа ва Хитойни бевосита
улаш туфайли бигтех-компаниялар жалб этилади.
Таъкидлаш
лозимки, транскаспий интернет-алоқа тармоғи ўрнатиш ғояси устида 6 йилдан бери
ишланяпти. Жорий йилда лойиҳанинг якуний қисми бошланади. Пудратчи ташкилот
кабель ётқизиладиган ҳудудни аниқлаш бўйича камерал ва денгиз тадқиқотлари олиб
боряпти, сўнгра лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

