Ҳукуматда кенгайтирилган йиғилишга тараддуд кўриляпти

Ҳукуматда кенгайтирилган йиғилишга тараддуд кўриляпти

Ҳукуматда Давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтадиган кенгайтирилган йиғилишга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Эслатамиз, бу ҳақда Қосим-Жўмарт Тўқаев «Егемен Қазақстан»га берган интервьюсида айтиб ўтганди. Йиғилишда ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт натижалари эълон қилинади. Вазирлар Маҳкамасида, шунингдек, 2024 йилги иш режаси, жумладан, иқтисодиётнинг келгусидаги ўсиши, сармоя жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, инфляцияни пасайтириш борасида ҳам сўз юритилди.