Иқлим
ўзгариши, барқарор ривожланиш, ТЭМ лойиҳалари ва яшил лойиҳаларга инвестиция
жалб этиш. Астанада бўлиб ўтган тўртинчи Ecojer халқаро конгрессида мазкур
мавзулар муҳокама қилинди. Анъанага кўра, самарали ечимлар топиш, Қозоғистонни
яшил иқтисодга ўтказиш бўйича ўз тавсияларини бериш учун унинг майдончасида
экспертлар, давлат органлари вакиллари, ноҳукумат ва халқаро соҳа ташкилотлари
вакиллари тўпланди. Тадбир доирасида мамлакатимиз 2019 йилда PAGE дастурининг дастлабки натижалари тақдим этилди. Унинг ишида
БМТнинг бир қанча ташкилотлари иштирок этяпти. 5 йил ичида дастур доирасида
Европа Иттифоқи ва Жанубий Кореянинг молиявий кўмаги билан республикада
мажмуавий ишлар амалга оширилди. Дастур доирасида республиканинг яшил иқтисодга
ўтиши концепциясини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариши билан боғлиқ кенг қамровли
фаолият юритилди.
Ангус Маккей, Бирлашган Миллатлар
ташкилоти Таълим ва илмий-тадқиқот институти директори:
- 2019 йилда бошланган дастуримиз
ва Қозоғистондаги фаолиятимизнинг биринчи босқичи давом этади. Эндиликда биз
келажакни молиялаштириш, яшил иқтисодга ўтиш учун кўпроқ маблағ жамғариш бўйича
ишлаймиз. Қозоғистон глобал даражада яшил ташаббусларнинг фаол иштирокчи, айни
вақтда мамлакат минтақадаги ҳамкорлар билан бирга бу борада фаол ишлаши лозим.
Лаззат Рамазанова, «Ecojer» ҳамжамияти кенгаши раиси:
- Биргаликда ишлаб чиқиладиган тавсиялар
натижаларга уланади, деб умид қиламан. Гап фуқаролик жамиятнинг иштироки ҳақида
кетяпти. У стратегиямизни рўёбга чиқариш бўйича аниқ режа қабул қилинишига олиб
келади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси