Қозоғистон 135 давлатга нохомашё маҳсулот экспорт қилади

Қозоғистон 135 давлатга нохомашё маҳсулот экспорт қилади

Қозоғистон келгуси беш йил ичида маҳаллий маҳсулотлар экспортини 45 миллиард долларга ошириш ниятида. Жорий йилда республика хорижга жўнатилаётган юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ҳажмини 6 фоизга ошириш ниятида. Шу тариқа, даромад 37 миллиард долларга етади. Асосий йўналишлар белгилаб олинди. Хитойга юбориладиган тайёр маҳсулот экспорти ўрта муддатда 12,5 миллиард долларга етади ва 2,5 марта ортади. Бундан ташқари, Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа давлатларига алоҳида эътибор берилади.

Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:

- ЕОИИ ва Марказий Осиё давлатлари билан товар айланмасини кенгайтириш бўйича иш давом этади. Бунинг учун чегара савдоси инфратузилмалари яратилаяпти. Яқин Шарқ давлатларига юқори даражада фойда келтирадиган товарлар юбориш йўлга қўйиляпти. Шу жумладан, совутилган қўй гўшти, парранда гўшти, субмаҳсулотлар чиқарилади. Юқори даражада рақобат мавжуд бўлган Европа Иттифоқи бозори ҳам устувор йўналишлар қаторида. Бу давлатлар Қозоғистондан озиқ-овқат ва органик маҳсулотлар олишга тайёр.


Абдумалик Сарманов таржимаси.