Қозоғистон ва Финляндия икки томонлама алоқаларни ривождантиришда давом этади. Шу жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳам. Икки давлат президентлари СОР 29 Бутунжаҳон иқлим ўзгаришлари бўйича БМТ конвенцияси доирасидаги конференция майдончасида бу ҳақда гаплашишди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Александр Стубб фин компаниялари иштирокида фармацевтика, саноат машинасозлиги ва муҳандисликда қатор лойиҳалар муваффақиятли рўёбга чиқарилганини таъкидлашди. Томонлар ўзаро ташрифлар ташкил этиш ҳақида келишиб олишди. Бу Астана ва Хельсинки ўртасидаги алоқаларга янги туртки беради.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Гвинея-Бисау Президентини ҳам Қозоғистонга таклиф қилди. Бу мамлакат юртимизнинг Африка қитъасидаги муҳим ҳамкорларидан, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши истиқболлар бор. Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, географик жиҳатдан узоқ бўлса ҳам, Қозоғистон ва Гвинея-Бисау қишлоқ хўжалиги, логистика ҳамда информация-коммуникация технологиялари соҳаларида самарали ҳамкорлик қила олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.