Давлат мустақиллиги тўғрисида декларация халқаро дипломатияга йўл очди

Давлат мустақиллиги тўғрисида декларация халқаро дипломатияга йўл очди

Янги тузилган давлатдан таъсирчан ўртача мамлакатгача — ўттиз беш йил давомида мамлакатимиз шундай йўлни босиб ўтди. Қозоғистон  25 октябрь куни мустақиллик сари биринчи қадам бўлган муҳим ҳужжатни қабул қилганига 35 йил тўлади. Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация республиканинг ўз табиий бойликларидан мустақил фойдаланиш, ички ва ташқи сиёсатини белгилаш ҳуқуқини берди. Депутатлар фикрича, ҳужжатда тилга олинган тамойилларга кўра, Қозоғистон халқаро муносабатларда ишончли ва нуфузли иштирокчи сифатида тан олиняпти. Кўп векторли дипломатияга асос солган, музокаралар учун майдонча бераётган, тинчлик ўрнатиш ва бошқа ташаббуслар кўтараётган, минтақа хавфсизлиги, рақамлаштириш, барқарор ривожланиш масалаларини глобал даражада илгари сураётган республика сифатида кўрилмоқда.

Сергей Пономарёв, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация ўта муҳим. У ва қатор ҳужжатлар Қозоғистонни қаторда тенглаштирди, уни дунё ҳамжамияти тан олди. Ҳозир у фақат минтақа эмас, дунё миқёсида ҳам фаол.

Қарақат Абден, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Бугун бизни жаҳон саҳнасида нуфузга эга давлат сифатида танишади. Бунга кўп вақт, 35 йиллик давр керак бўлди. Айнан декларация туфайли қад ростладик. Суверен давлат сифатида бизнинг овозимиз ўта муҳим. Биз билан ҳар жиҳатдан ҳисоблашишади, биз ўзимизнинг мустақил овозимизга эгамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси