Ҳукуматда атом энергетикасини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

Ҳукуматда атом энергетикасини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

Қозоғистонда АЭС қурилиши давомида мамлакат учун имкон қадар юқори иқтисодий самара бериши керак. Бу хизматни бажарувчи ташкилотни танлашда унинг мамлакат учун қимматли бўлишига, ишлаб чиқаришни локаллаширишига ва технология трансфертига эътибор қаратиш керак. Қозоғистон Бош вазири атом энергетикаси ва ядро кластери яратиш бўйича йиғилишда шундай топшириқ берди. Энергетика вазирлиги Ўлжас Бектеновга эҳтимолий вендорлар билан олиб борилган музокаралар ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек, 2025-2031 йиллар учун электроэнергия баланси бўйича прогноз берилди. Таъкидлаш лозимки, 2035 йилгача мамлакатда 26,5 ГВт янги генерация қувватлари ишга тушиши режалаштирилган. Бунга, шу жумладан, хусусий инвестициялар ҳисобига электростанцияларни модернизациялаш ҳисобига эришилади. Йиғилишда атом энергияси билан боғлиқ фан ва таълим тизимини ривожлантириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси