Қозоғистон ва Италия ўртасидаги савдо алоқалари 16 миллиард доллардан ошди

Қозоғистон ва Италия ўртасидаги савдо алоқалари 16 миллиард доллардан ошди

Қозоғистон ва Италия ўртасидаги савдо алоқалари 16 миллиард доллардан ошди. 2024 йилнинг 8 ойи давомида эса 14 миллиард долларга тенг маҳсулот алмашинилди. Ўтган йили экспорт 15 миллиард долларни ташкил этса, 2024 йилда 13 миллиард доллардан ошди. Асосан нефть, кўмир, зиғир уруғи, пропилен полимерлари сотилди. Миланда бўлиб ўтган икки томонлама форумда Қозоғистон «Made with Italy» концепциясини жорий этишни таклиф қилди. У италья компаниялари билан бирга ишлаб чиқарилган товарларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради. Шунингдек, илғор тажриба марказлари бунёд этилади. Улар Қозоғистон маҳсулотлари Европанинг сифат стандартларига ўтиши учун керак, бу эса Европа бозорларига чиқишни тезлаштиради.


Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:


- Бугун итальян шерикларимиз билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича асосий жиҳатларни белгилаб олиш учун 50 нафар йирик ишлаб чиқарувчимизни олиб келдик. Биз асосан бешта йўналиш ҳақида гапирдик. Улардан биринчиси – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, органик маҳсулотлар, иккинчиси – юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар, машинасозлик. Учинчиси – транспорт ва логистика истиқболлари, тўртинчиси – АйТи технологиялари ва бешинчиси – туризм.

Абдумалик Сарманов таржимаси