Қозоғистон Президентининг Вьетнамга расмий ташрифи давом этяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Во Ван Тхионг Хайзионг вилоятидаги сопол қишлоқ – Чу Даога боришди. Унда сопол буюмлар ишлаб чиқарилади. Икки давлат раҳбарлари тайёр буюмлар залини томоша қилишди, ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди. Сўнгра давлат раҳбарлари махсус станокда сопол ваза ясашди. Қишлоқни айланиб чиқишгач, Қозоғистон ва Вьетнам президентлари тайёр маҳсулотга имзо қўйишди, фахрий меҳмонлар китобига фикрларини ёзишди.
Жорий
йилда икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари 5 марта ортди. Томонлар бу
кўрсаткичда тўхтамоқчи эмас. Товар айланмаси янада ортиши кутиляпти.
Серик
Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – савдо ва интерграция
вазири:
- Қозоғистон
Вьетнам товарлари реэкспорти марказига айланди. Бу биз учун фойдали. Шунингдек,
биз Вьетнамдан келтирилган электроникани ЕОИИда сотамиз.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонга сармоя киритишни истаган бизнес вакиллари билан учрашди. Бундан ташқари у глобал кўламдаги технологик илғор инновациявий корхонанинг бир қисми бўлган ишлаб чиқариш мажмуасига борди. Унинг иши билан яқиндан танишди.
Таъкидлаш
лозимки, Президентнинг Вьетнам Социалистик Республикасига ташрифи
бўйича қўшма коммюнике қабул қилинди. Турли йўналишларга оид 12 ҳужжат имзоланди.