Қозоғистон ва Ўзбекистон экспертлари ташкилоти йиғилиши бўлиб ўтди

Икки мамлакатнинг экспертлари фикрича, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва сиёсий алоқалари янги даражага кўтарилиши учун етарлича асос бор. Шу ҳафтада Қозоғистонга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюради. Муҳим давлат ташрифи арафасида пойтахтда Қозоғистон - Ўзбекистон Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.  Икки давлат экспертлари ҳамкорлик ва интеграциянинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилди.

Бауржан Аукен, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Осиё тадқиқотлари бўлими катта эксперти:

– Қозоғистон  ва Ўзбекистон  – Марказий Осиёдаги пешқадам иқтисодга эга давлатлар. Шунинг учун улар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши минтақа миқёсида иқтисодий, савдо муносабатлари ривожланиши ҳамжиҳатлик мустаҳкамланишига кучли туртки бера олади. 

Охирги 7 йил давомида икки давлат ўртасида савдо айланмаси икки марта ортди ва 4,5 миллард АҚШ долларини ташкил қилди. Қозоғистон экспорти 3,1 миллиард долларга етди. Импорт 2023 йилга нисбатан 4 фоизга ошди. Яқин келажакда икки давлат ўртасидаги муносабатлар янада чуқурлашиши, ўзаро товар ва хизматлар алмашинуви ҳажми яна икки марта ошиши кутиляпти.

Элдор Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори:

– Биз Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг консультативучрашуви арафасида транспорт алоқаларини ривожлантириш кенгаши ташкил этиш таклифи билан чиқмоқчимиз. Барча давлатлар бу соҳани ривожлантиришда баҳамжиҳат иш тутгани маъқул. Бу ҳамма томонлар учун фойдали. Шу масалани ҳал қилсак, транспорт йўлаклари яратсак, иқтисодни ривожлантириш, инвестиция жалб этиш осонлашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.