Шаффоф, мослашувчан, давлат молиясини бошқариш
сифатини оширишга, бюджет жараёнларини соддалаштириш ва такомиллаштиришга йўл
очадиган ҳужжат. Янги Бюджет кодекси мазкур критерий ва талабларга жавоб бериши
лозим. Ҳукумат Миллий иқтисодиёт вазири тақдим этган лойиҳани кўриб чиқди. Алибек
Қуантиров таъкидлашича, уни тайёрлашда маҳаллий ва хорижий экспертлар, Олий аудиторлик
палатаси ва Давлат раҳбари топшириқлари ҳисобга олинган. Лойиҳада қатор
ўзгаришлар кўзда тутилган. Шу жумладан, янги кодексга кўра, Миллий жамғарма
маблағлари фақат ўта муҳим инфратузилма ва стратегик лойиҳаларни молиялаштириш
учун ишлатилиши мумкин.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси
Миллий иқтисодиёт вазири:
- Ўта муҳим объектларга,
масалан, қўшимча солиқ ва иш ўринлари берувчи завод кириши мумкин. Ёки ҳаётий эҳтиёжларни
қондирувчи инфратузилма. Мамлакат миқёсида бир вақтнинг ўзида кўп вилоятларда
бир хил лойиҳа асосида қурилаётган «Шинам мактаблар» лойиҳасини олиш мумкин. «Миллий
жамғарма - болаларга» лойиҳаси бўйича алоҳида бандлар бор. 2030 йилгача давлат
молиясини бошқариш концепциясига кўра, болаларга 18 ёшга тўлгунича бериб
бориладиган маблағ бўйича талаблар қўйилган. Миллий жамғармадан маблағ олиш
қатор кўрсаткичлар бўйича чекланган.
Ҳукумат йиғим-терим кампанияси муаммоларини кўриб чиқди
Ҳукуматда бугунги куннинг яна бир оғриқли масаласи –
йиғим-терим кампаниясининг бориши масаласи ҳам муҳокама қилинди. Тегишли
вазирлик берган маълумотга кўра, жорий йилда 17 миллион гектарга донли ва
донли-дуккакли экинлар экилган. Ҳозирча уларнинг 40 фоизи йиғиб олинган. Ҳосилдорлик
гектаридан 10 центнерни ташкил қилмоқда. Айдарбек Сапаров маълум
қилишича, юз берган тинимсиз ёмғирлар шундай оқибатга олиб келди. Бош вазир
таъкидлашича, барча зарур чора-тадбирлар кўрилган. Йиғим-терим кампаниясини моддий-техник
таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Алихан Смаилов Ҳукуматга қишлоқ хўжалиги
ходимларига тегишли ёрдам кўрсатиш, ҳосил тегишлича сақлаш ва донни қуритиш пунктларида
кеча-кундуз қабул қилинишини таъминлашни топширди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси
Бош вазири:
- Энергетика вазирлиги донни
қуритиш учун қўшимча дизель ёнилғиси ажратади. «Байтерек» холдинги кредитлар
бўйича қарзни қайта кўриб чиқади, шунингдек, «Продкорпорация»Ф линияси
бўйича товар кредити ноқулай
об-ҳаводан жабрланган фермерларга жарима солмаган ҳолда узайтирилмоқда. Об-ҳаво
ноқулайлиги форс-мажор сифатида қабул
қилинади. Миришкорларга тегишли субсидиялар
тўла ҳажмда тўланиши керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.