Американинг Cove Capital компанияси Қозоғистондаги йирик вольфрам конларини ўзлаштириш билан шуғулланади. Қарағанди вилоятидаги Шимолий Қатпар ва Юқори Қайрақти конларини ишга туширишда Қозоғистоннинг «Тау-Кен Самрук» компанияси ҳам қатнашади. Томонлар Вашингтонда бўлиб ўтган C5+1 саммити доирасида тегишли шартнома имзолади. Лойиҳага жами 1 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритилади. Таъкидлаш лозимки, АҚШ пойтахтидаги музокараларда жаҳон бозорида харидоргир ноёб ер металларига катта эътибор қаратилди. Бундан ташқари, бозорга янги америка компаниялари кириши ва энергетика, тоғ-кон саноати ва инфратузилмасига сармоя йўллаши кутиляпти. Томонлар Қозоғистон саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини АҚШга экспорт қилиш тўғрисида келишиб олди.
Айнур Туқумова, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти халқаро хавфсизлик бўлими эксперти:
- Бизнес-конференция ўтказилди, унда транспорт ва логистика, сунъий идрок, инновация бўйича шартнома тузилди. Инвестиция оқими ортиши кутиляпти. Саммит самарали ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

