Қозоғистоннинг Ай-Ти соҳасидаги ишланмалари хорижда тобора оммалашиб боряпти. Масалан, Германиядаги таом етказиб бериш иловаси ёки Жанубий Кореядаги туристик агентликлар ишини автоматлаштириш дастури кўплаб мухлисларини топяпти. Атиги 3 ой ичида бу ишни йўлга қўйган компанияларимиз 19 давлатга умумий ҳажми 158 минг доллар бўлган IT-хизматлар сотишга муваффақ бўлди. Ишланма муаллифларининг 80 фоизи дастлабки буюртмаларини хориждан оляпти. 73 та имзоланган шартнома Astana Hubнинг «Global Outsourcer» акселерация дастури маҳсули. Бу дастур дунёдаги энг катта майдонча орқали буюртмалар олишга ёрдам кўрсатади.
Танат Ускембаев, Astana
HUB бошқарувчи директори:
- Халқаро фриланс-майдончада
рўйхатдан ўтиб, буюртма топиш мумкин. Компаниялар эса ушбу дастур орқали мижозлар
топиш, улар билан тил топишиш, маркетингнинг қайси тамойилларидан фойдаланиш
кераклигини ўргатади. Шундай биржалар туфайли Қозоғистон IT-маҳсулотлари
экспорти ортиб боради.
Жасулан Акаев, IT-компания
тижорат директори:
– Биз қатор хорижий
компаниялар билан контракт тузганмиз. Ҳозир аутсорсинг, аутстаффинг форматида
ишлаяпмиз. Масалан, Германия учун экспорт-импорт тизимини тайёрлаяпмиз. Албания
учун экспорт-импорт солиқларини калькуляциялаш,
Гонконгга банк сектори ва суд тизими
бўйича дастур ҳозирлаймиз. Асосий мақсад – Қозоғистон IT-ишланмалари даражаси
нақадар юқори эканлигини кўрсатиб бериш.
Абдумалик Сарманов таржимаси.