Давлат раҳбари ХХР элчиси Хань Чуньлинни қабул қилди

Давлат раҳбари ХХР элчиси Хань Чуньлинни қабул қилди

Давлат раҳбари ХХРнинг Қозоғистондаги элчиси Хань Чуньлинни қабул қилди. Учрашувда Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Хитойга қиладиган ташрифига тайёргарлик ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ҳамда Тяньцзинда ташкил қилинадиган «ШҲТ плюс» кенгашида қатнашиши масалалари муҳокама қилинди. Қозоғистон Президенти мамлакатимиз учун Осмон ости мамлакати билан стратегик ҳамкорлик устувор аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Давлат раҳбари ШҲТ саммити ташкилот тарихида янги саҳифа очишига, минтақавий ҳамкорликни ривожланишига ёрдам беришига ишонч билдирди. Элчи мазкур тадбирлар қозоқ-хитой муносабатларига янги туртки беришига ишонч билдирди. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси