Давлат раҳбари Экибастуздаги ишлар билан танишди

Давлат раҳбари Экибастуздаги ишлар билан танишди

Давлат рабарининг Павлодар вилоятига амалий сафари Экибастуздаги исиқлик энергетика марказидан бошланди. Қосим-Жўмарт Тўқаев иншоотда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Жорий йилда ушбу ишлар учун мамлакат бюджетидан 7  миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилганди. Ундаги 10 та қозонхонанинг 5 таси давлат мулкига айланди. Шу билан бирга, 5,5 километр узунликда иссиқлик магистрали янгиланмоқда. Бунинг учун Ҳукумат захирасидан 9 миллиард тенге ажратилди. Вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, Экибастузда муаммолар олдини олиш учун иккита лойиҳа рўёбга чиқарилиши зарур. Биринчиси: иншоотга техник сув мунтазам етказиб берилиши учун магистраль қувурлар ётқизилиши лозим. Иккинчиси: иссиқлик етказиб бериш учну янги магистраль керак. Натижада, шаҳар аҳлини иссиқлик билан таъминлаш масаласи ҳал бўлади, 9 мингдан зиёд фуқаролар қиш кунларини бехавотир ўтказади. Давлат раҳбари таъмир ишлари доимий назорат остида бўлишини таъкидлади ва уларнинг сифатли, ўз вақтида бажарилиши кераклигини билдирди.

Қосим-жўмарт тўқаев, қозоғистон республикаси президенти:

-  Бу вазифа Ҳукумат ва ҳокимлар зиммасида. Қишда юз берган фалокат даврида сабр қилгани, матонат кўрсатгани учун юртимиз халқи, шаҳар аҳолисига миннатдорчилик билдираман. Лекин сабр ҳам чексиз эмас. Биз буни синаб кўришимиз шарт эмас. Зарур чора-тадбирларнинг барчаси ўз вақтида бажарилишини таъминлаш керак.  

Абдумалик Сарманов таржимаси