Ҳукумат ва Миллий банк бўҳронга қарши иш юритади

Ҳукумат ва Миллий банк бўҳронга қарши иш юритади

Қозоғистон ҳукумати ва Миллий банки бўҳронга қарши фаолият режасини амалга оширишни бошлади. Асосий мақсад – мамлакатда инфляцияни назоратда ушлаш ва валюта бозорида барқарорликни сақлаш. Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилишича, республикада тенгедаги омонатларни ҳимоя қилиш дастури ишга туширилган. Маблағини миллий валютадаги депозитларда сақлаётган қозоғистонликларга мукофот берилади.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Жаҳонда юз бераётган воқеалар муносабати билан аҳолининг хавотирга тушгани сир эмас, жамиятда саволлар тўпланиб қолди. Бу вазият иқтисодиётимизга таъсирини кўрсатиши тушунарли. Давлат раҳбари топшириғига кўра, бир неча кун ичида тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу тариқа Ҳукумат ва Миллий банк биргаликда фаолият режасини рўёбга чиқаришга киришди.

Ҳукумат «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси билан ҳамкорликда яна бир мажмуавий чора-тадбирларни кўзда тутган. Янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш мўлжалланган. «Бизнес йўл харитаси - 2025» дастурини молиялаштириш кенгайтирилади. Шу жумладан, кредитларни субсидиялаш ва уларга кафолат бериш ҳам. Бундан ташқари, ҳукумат бизнес зиммасидаги ортиқча маъмурий юкламани олиб ташлайди.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Мамлакатимиз саноатини ривожлантиришда янги инвестлойиҳаларни рўёбга чиқариш орқали импорт товарлари ўрнини тўлдириш муҳим. Айни вақтда, давлат ёрдамини олган корхоналар ўз ходимлари маошини ошириш бўйича зиммасига қўшимча мажбуриятлар олади. Агросаноат мажмуасида давлат ёрдами самарадорлигини ошириш мақсадиад субсидиялашга янгича ёндашувлар ишлаб чиқилади. Қўшимча қишлоқ хўжалик ерларини оборотга киритиш йўли билан қишлоқ хўжалиги кооперацииси ва оилавий хўжаликлар ривожланишига йўл очилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга устуворлик берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси