Нефть, иқтисодий йўналиш ва фаоллашув. Умумий бюджетнинг уч йўналиши республика бюджетига солиқ тушумини кескин кўпайтирди. Қозоғистон молиячилар ҳамжамияти берган маълумотга кўра, тўққиз ой ичида мамлакат бўйича 5,4 триллион тенге солиқ тўпланган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71 фоизга кўп. Аналитиклар таъкидлашича, нефть нархи ва доллар курси бюджетда кўзда тутилганидан юқорилиги ва ички иқтисодий ўсиш бюджетга тушган солиқ миқдори анча ошишига олиб келган. Йил якунларига кўра, Қозоғистонда жами 18 триллион тенге солиқ йиғилади. Экспертлар бу кўрсаткич янада юқори бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.