Қозоғистонда криптовалюта майнерлари бюджетга кўпроқ солиқ тўлайди. Фақат уни оширишдан аввал рақамли маҳсулот олишни тартибга келтириш ва ривожлантиришга оид ечимлар мажмуаси ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, мамлакатдаги барча майнинг фермалари аниқланади. Яқинда бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлагани каби, ҳозирги ставка – бир киловатт қувват учун бир тенге жуда кам. Республикада нолегал криптофермалар 1,4 ГВт электр қуввати сарфлаяпти, бу эса расмий рўйхатдан ўтган майнерлардан икки марта кўп.
Арман Байғанов, иқтисодчи:
- Умуман олганда, бизда белгиланган солиқ дунёдаги энг қуйи ставкалардан. Солиқ базамиз Россиядагига нисбатан анча паст. Уларда ҚҚС 20 фоиз, бизда 19 фоиз. Фарқ бор. Ҳатто якка тартибда ишлаётган жисмоний шахсларда ҳам тегишлича 13 ва 10 фоиз. Кўплаб параметрларига кўра мавжуд солиқ тизими бўйича бизда ишлаш, масалан, Америка, Европада ишлашдан кўра анча фойдали. Янги тарифлар, солиқ ставкалари жорий этиш, Президент таъкидлаганидек, солиқ тушумини кўпайтиради. Фақат бу майнинг компанияларини чўчитиб юбориши, улар биздаги фаолиятини тўхтатиши мумкин. Агарда Қозоғистонда ишлаш фойдали бўлмай қолса, албатта.
Эслатамиз, сўнгги вақтларда Қозоғистон криптовалюта майнинги бўйича жаҳонда пешқадамликка эришди. Ўтган йил августида мамлакат 18 фоизли улуш билан АҚШдан кейин дунёда иккинчи ўринга чиқди. Учинчи ўринда – Россия.
Абдумалик Сарманов таржимаси