Манғистау вилоятида Каспий тюленлари популяциясини сақлаб қолиш учун учта резерват яратилади. Алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар Кендерли, Комсомольск ва Прорва туманларидан ажратилади. Вилоят табиий захиралар ва тадитадан фойдаланишни тартибга келтириш бошқармаси маълум қилишича, Экология вазирлиги билан шу кунларда тегишли иш олиб бориляпти. Таъкидлаш лозимки, Каспий муаммоларини ҳал қилиш учун мўлжалланган дастур ишлаб чиқишга минтақа бюджетидан 40 миллион тенге ажратилган. Ўтган йили махсус йўл харитаси тайёрланган.