Пойтахтда Ғалаба кунига бағишланган конференция ўтказилди

Пойтахтда Ғалаба кунига бағишланган конференция ўтказилди

«Ғалаба»». Биргина сўз ортида миллионлаб, шу жумладан, қозоғистонлик аскарлар жасорати, фронторти заҳматкашлари меҳнати турибди. Ғалаба кунидан сўнг саксон йил ўтди, лекин хотира абадий яшайди. Астанада бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференция қатнашчилари шу ҳақда гапиришди. Жангчиларни ёд этиш, қозоғистонликларнинг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссасини эслаш учун  Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларусь ва Россиядан ҳарбий хизматчилар, экспертлар келди. Улар таъкидлашича, мамлакат аҳолисининг бешдан бир қисми урушга борган. Ҳар 10 та ўқдан 9 таси Қозоғистон қўрғошинидан қуйилган эди.

Бегим-Мурат Илиясов, полковник, техника фанлари номзоди, профессор:


- Мен – Совет Иттифоқи қаҳрамони Наги Ильясовнинг неварасиман. Бувам 1942 йилда фронтга кетган, ўшанда 20 ёшда эди. Беш йил ўтгач Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонини олган. Унинг жасорати – ёшлар учун намуна. Ўз маърузамда мен қаҳрамонлар жанггоҳлардан қандай ўтгани, урушдан кейинги ҳаёт, қишлоқ хўжалигини кўтаргани ҳақида гапирдим.


Асқар Мустабеков, Қозоғистон Республикаси Миллий мудофаа университети раҳбари:


- Уруш йилларида 497 нафар Совет Иттифоқи қаҳрамони чиққан, деб ҳисобланарди. Сўнгги тадқиқотлар давомида бу унвонни олган қозоғистонликлар сони 500 нафардан кўп эканлиги аниқланди. Мен ҳали яна кўплаб жасорат кўрсатган, Улуғ Ватан урушида қатнашган юртдошларимиз ота-боболаримиз исми-шарифини аниқлай олишимизга ишонаман.


Абдумалик Сарманов таржимаси