Сенат Ҳарбий хизмат бўйича қонун лойиҳасини мажилисга қайтарди

Сенат Ҳарбий хизмат бўйича қонун лойиҳасини мажилисга қайтарди

Сенат ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун лойиҳасии мажилисга қайтарди. Юқори палата депутатлари ватан ҳимоячиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қатор ўзгаришлар киритилишини таклиф этди. Қонун лойиҳасига кўра, имконияти чекланган фарзандлари бор ҳарбийлар хизмат квартирасини бепул хусусийлаштириш ҳуқуқига эга эди. Шу тариқа, қонун лойиҳаси қабул қилиниши ҳарбий хизматчиларнинг, вафот этган тақдирда оила аъзоларининг имкониятларини кенгайтирарди. Айни вақтда, давлатдан фақат бир марта уй-жой олиш ҳуқуқи берилади. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларни жавобгарликка тортишнинг янги тартиби таклиф этилди. Ҳарбийлар томонидан махсус воситалардан фойдаланиш масаласи ҳам бунга киради. Депутатлар ходимлар ишдан кетиш ёшини ҳам қайта кўриб чиқади. Аттестация вақтида полиграфологик тадқиқот юритиш таклиф этилган.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Маълумки, ҳарбий хизматчилар ва махсус давлат органлари ходимлари иши катта масъулият талаб қилади. Шунинг учун уларни ва оилаларини ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ҳмоялаш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири. Ҳужжатда ҳарбийлар ва махсус давлат органлари ходимлари хизмати тартибини такомиллаштириш ҳам кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси қабул қилингач, ҳарбий хизматчилар ва махсус давлат органлари ходимлари, уларнинг оилаларини уй-жой билан таъминлаш масаласи мажмуавий шаклда ҳал қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси