Илдизларни ёдга олиб. Қозоғистоннинг Ақмўла вилоятида яшовчи чевар миллий услубда буюмлар яратади. Шу тариқа, Бақшагул Байдўлда ўз асарларида қозоқ халқининг кўп асрлик тарихи ва маданиятини акс эттиришга интилади. Шунингдек, билимларини ёш авлодга ўргатишда давом этмоқда. У қўл остида мавжуд буюмлардан янги нарсалар яратишни, эски буюмларга янги ҳаёт бахш этишни яхши билади.
Бақшагул Байдўлда, чевар:
- Бежирим тақинчоқлар, сумкалар, ўйинчоқлар, мусиқий асбоблар – болалар бирор нарса ясаса, айни вақтда аждодларининг қадриятларини ҳам ўзига сингдириб боради. Қозоқ халқ анъаналарини ўрганади. Шунингдек, дарсларимда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кераклигини илгари сураман.
Чеварнинг уйи музейни эслатади. Ўқувчилар унинг ёнига тез-тез экскурсияга келади. Ва, албатта, ижод шукуҳини ҳис этиб қайтади. Кераксиз нарсалардан ажойиб буюмлар ясашни ўрганиш учун келадиганлар кўп. Ва бунга эришадилар ҳам. Республика танловлари ғолиблари улар орасида анчагина. Аллақандай чиқиндиларни мўъжизавий шаклда ўзгартираётган Бақшагулни Туркия ва АҚШдаги ҳамкасблари таклиф қилаётгани ҳам бежиз эмас.
Абдумалик Сарманов таржимаси