Ҳукумат Давлат раҳбари Мактубида кўзда тутилган Умуммиллий режани рўёбга чиқаришга киришди. У 36 тадбир ва 10 йўналишдан иборат. Ундан мақсад – янги Қозоғистон бунёд этиш. Биринчи навбатда, бу жиддий сиёсий ислоҳотлар. Улар Президент ваколатлари, Парламентнинг икки палатаси: Сенат ва Мажилис, маслихатлар, ҳокимлар, партия тузилиши ва бошқалар бўйича Конституция ҳамда қонунларга қатор ўзгаришлар киритишни талаб қилади. Бундан ташқари, Бош вазир Алихан Смаилов таъкидлашича, тегишли тузилмалар биринчи навбатда бўҳронга қарши мажмуавий чора-тадбирларни рўёбга чиқаради.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Мазкур режани кечиктирмай, жадал рўёбга чиқариш керак. Барча биринчи раҳбарлар диққатига ҳавола этаман, сиз режадаги ҳар битта тадбир сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгар бўласиз. Ўринбосарларимга режадаги ўз йўналишларини қатъиян назорат қилиб боришни топшираман.
Абдумалик Сарманов таржимаси