Бугун Ақўрдада давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Бош директори Рафаэль Гросси шу ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди. Президент агентлик билан олиб борилаётган иш мамлакатимиз учун истиқболли аҳамиятга эгалигини айтиб ўтди. Хорижлик меҳмон ташрифи эса икки тарафлама шерикликни мустаҳкамлаш имконини беради. Умуман олганда, дея таъкидлади Тўқаев, МАГАТЭ атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ва ядровий хавфсизлик режимини мустаҳкамлашда асосий роль ўйнайди. Ўз навбатида, Гросси Давлатимиз раҳбарига илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди. Унинг айтишича, Қозоғистон ядровий қуролсизланиш ва уни тарқатмаслик ҳаракатининг етакчиларидан бири саналади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси