Қозоғистон Президенти Сербия Бош вазири билан учрашди

Қозоғистон Президенти Сербия Бош вазири билан учрашди

Қозоғистон  мамлакатимизда ўз инвестициявий лойиҳаларини рўёбга чиқариш ниятида бўлган серб бизнесменларига имкон қадар ёрдам бериш ниятида. Қосим-Жўмарт Тўқаев Сербия Бош вазири Милош Вучевич билан учрашувда шундай баёнот берди. Давлат раҳбари икки республика ҳукуматларини эришилган келишувларни биргаликда рўёбга чиқаришга чақирди. Шу жумладан, кўзда тутилган йирик иқтисодий лойиҳаларни ишга тушириш масаласида ҳам. Қозоғистон Президенти фикрича, уларнинг тўлақонли ишга тушиши икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг кенгайишига туртки беради. Бунда Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий ҳамкорлик комиссияси ва Тадбиркорлар кенгаши зиммасида катта вазифалар бор. Милош Вучевич «яшил» технологиялар соҳасида тажриба алмашиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

Сербия мудофаа саноати маҳсулотлари тақдим этилди

- Сўнгра Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари кўргазмасига борди. Сербиянинг тажрибаси Қозоғистон мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш учун фойдали бўлиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Сербия дунёнинг 70 давлатига қурол етказиб беради.

Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:

- Аввало, биз ҳарбий-техник соҳада истиқболларни кўряпмиз. 6 та хусусий компания ва «Қозоғистон Инжиниринг» компанияси маҳаллий ҳарбий-саноат мажмуаси билан фаол ҳамкорлик қиляпти. Амалий тажриба бор. Яқин келажакда бу соҳада амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ҳақида маълум қиламиз, деб ўйлайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси.