Мажилис Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги шартномани тасдиқлади

Қозоғистон ва Вьетнам ҳуқуқ тизимлари орасидаги ҳамкорлик кенгаяди. Мажилис судланган фуқароларини бир-бирига топшириш тўғрисида шартномани маъқуллади. Ҳужжат бегона юртда қамалганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилади, уларнинг жиноят учун жазоланиш жойини танлаш имкониятини беради. Ҳар иккала давлатда жиноят деб ҳисобланадиган ҳолатлар учун судланганлар истаса ватанига қайтади. Томонларнинг ўзаро алоқалари кенгайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда шундай шартнома тузишга қарор қилди. Сўнгги даврда таътил учун Вьетнамни танлаган қозоғистонликлар кўп. 2020 йилда бу давлатга минг нафар атрофида юртдошимиз борган бўлса, жорий йилнинг 9 ойида улар сони 106 минг нафарга етди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон  24 та давлат билан шу каби шартнома имзолаган. Сўнгги 5 йилда мамлакат ташқарисида судланган 160 нафар фуқаро, шу жумладан, жорий йилда 24 нафар юртдошимиз мамлакатга қайтарилди.

Ғалимжан Қўйгелдиев, Қозоғистон Республикаси Бош Прокурори ўринбосари:

- Давлат Конституцияга мувофиқ хориждаги фуқароларни муҳофаза қилиши керак. Чунки Конституция юртимиздан ташқарига чиққанларга ғамхўрлик қилишни зиммасига олган. Шу жумладан, хорижда жиноят қилиб, озодликдан маҳрум бўлганлардан ҳам воз кечмаймиз. Уларнинг жазони ўз юртимизда ўташи учун қатор мамлакатлар билан шартнома имзолаганмиз. Уларнинг аҳамияти жуда юқори. Ижтимоий жиҳатдан олиб қараганда ҳам хорижда жазога тортилган юртдошларимизнинг Қозоғистонга эртароқ қайтиб келиши, яқинлари билан алоқада бўлиши уларнинг жамиятга қайта мослашиши учун қулайлик яратади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси