Ҳукумат миллий валютани барқарорлаштириш чораларини кўради

Ҳукумат миллий валютани барқарорлаштириш чораларини кўради

Қозоғистон валюта бозорини барқарорлаштириш чора-тадбирлари кўриляпти. Таъкидлаш лозимки, сўнгги ҳафтада кучли тебранишлар кузатилди. Тенге курсининг ўзгариши қатор ташқи факторлар билан боғлиқ, деди матбуот-конференциясида Бош вазир ўринбосари — Миллий иқтисодиёт вазири. Мамлакатда инфляция бўйича вазиятни назоратда тутиш учун Вазирлар маҳкамаси ички бозорни товарлар билан тўлдириш, рақобатни ҳимоя қилиш, ташқи савдо ва тарифларни тартибга келтириш ниятида. Нурлан Байбазаров таъкидлашича, ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархи ошмаслиги учун янги ҳосил захираларидан фойдаланилади. Барқарорлаштириш жамғармаси омборларида, хўжаликларда 826 минг тонна озиқ-овқат ғамланган. Бундан ташқари, давлат ўз зиммасига олган ижтимоий мажбуриятларини тўла бажаради

Абдумалик Сарманов таржимаси.