Қозоғистонда кийим-кечак ва пойабзал нархи йил давомида 10 фоизга қимматлашди

Қозоғистонда кийим-кечак ва пойабзал нархи йил давомида 10 фоизга қимматлашди

Қозоғистонда кийим-кечак ва пойабзал нархи йил давомида 10 фоизга қимматлашди. Июнь ойи давомида бу кўрсаткич салкам 1,5 фоизга ортди. Энг юқори ўсиш Шимолий Қозоғистон, Манғистау ва Қизил Ўрда вилоятларида кузатилди. Алмати ва Шарқий Қозоғистонда эса ўсиш нисбатан жуда паст. Молиявий аналитик Андрей Чеботаревнинг фикрича, нархлар ошишига сабаб бўлувчи бир қанча факторлар бор. Шулардан бири – пандемия оқибатлари. Коронавирус даврида давлат фуқароларга ёрдам сифатида кўп маблағни айланмага чиқариб юборди.

Андрей Чеботарёв, мустақил молиявий аналитик:

- Бу жуда табиий сабаб. Логистикани бузиб юборган ҳарбий зиддиятлар эса сунъий сабаб. Йиллар бўйи ишлаб турган йўналишлар тўхтаб қолди. Ишлаб чиқарувчилар товар келтириш учун янги йўлларни ахтаришга мажбур бўлди. Улар нисбатан қимматга тушади. Бунинг устига биз кўп йўналишда импортга муҳтожмиз. Кийим-кечакни етарлича ишлаб чиқармаймиз. Электроника, портатив компьютерларни ҳам. Долларга келтирилади. Тенге курси тушгач баҳо кўтарилди.

Мамлакат аҳолиси баҳоларнинг янада кўтарилишини кутиши аниқ. Чунки кўп давлатларда инфляция кузатиляпти. Лекин яқин вақтда жаҳон иқтисодиётида навбатдаги муаммолар авж олмаса, келгуси бир ярим йил ичида вазият ўнглана бошлайди.