Иқтисодиёт ва тадбиркорлар фаоллиги ўсиши жадаллашди. Ўтган йил республика бюджети ижроси тўғрисида ҳисоботини тақдим этаркан, Молия вазири Ерулан Жамаубаев шундай баёнот берди. Унинг таъкидлашича, иқтисодиётнинг барча соҳаларида ижобий кўрсаткичлар кузатилди. Саноатда ишлаб чиқариш 4 фоизга, қурилишда 8 фоизга, транспорт ва савдода тегишлича 3,6 ва 9,2 фоизга кўтарилди.
Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон республикаси молия вазири:
- 2021 йил якунларига кўра, инфляции даражаси 8,4 фоизни ташкил қилди. Асосий капиталга инвестициялар 3,5 фоизга ортди. Ишсизлик 4,9 фоиз даражасида сақланиб қолди. Республика бюджети ижросига келсак, тушумлар 12,7 триллион тенгени ташкил қилди ва режа 100,8 фоизга бажарилди. Харажатлар 99,2 фоизга ўзлаштирилди ҳамда
15,2 триллион тенгега етди. Ижтимоий сарфлар 910 миллиард тенгега ортди ва 7,5 триллион тенгени ташкил этди.
Вазирнинг таъкидлашича, ўтган йили ижтимоий соҳа учун катта маблағ сарфланди. У республика бюджети харажатлари ярмини ташкил қилди.
Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон республикаси молия вазири:
- Педагоглар, врачлар, маданият ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳалари ходимлари маоши ортди. Ушбу мақсадларда 950 миллиард тенге сарфланди. Эпидемияга қарши чора-тадбирлар учун 422,6 миллиард тенге ажратилди. Пандемияга қарамай, давлат зиммасига олган ижтимоий мажбуриятларни тўла адо этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.