Иқтисодиёт бўйича комиссия мажлиси бўлиб ўтди

Иқтисодиёт бўйича комиссия мажлиси бўлиб ўтди

Қозоғистонда кальцийланган сода заводи қурилиши 140 миллиард тенге атрофида инвестиция жалб этиш имконини беради. Корхона Қизил Ўрда вилоятида бунёд этилади. Лойиҳа рўёбга чиқарилиши натижасида 700 дан зиёд доимий иш ўринлари барпо этилади. Алихан Смаилов инфратузилма қурилишини молиялаштириш вариантларини кўриб чиқиш ва янги лойиҳа учун инвесторларни фаол жалб этишни топширди. Бош вазир Қозоғистон иқтисодиётини модернизациялаш бўйича давлат комиссияси йиғилишида шундай баёнот берди.

Йиғилишда Ақтау шаҳрида меҳмонхона-туристик мажмуаси бунёд этиш масаласи ҳам кўрилди. Иншоот Манғистау вилоятига ташриф буюрувчилар оқимини кенгайтиришга хизмат қилади. Бош вазир лойиҳани жадаллаштириш, қурилишни тугатиш учун бюджетдан кредит ажратиш имкониятини кўриб чиқишни топширди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.