Осиё Тараққиёт банки
Қозоғистон учун прогнозини ижобий томонга ўзгартирди. Унга кўра, республика
ялпи ичики маҳсулоти жорий йилда 4,5 % ўсади. Сентябрда 4% бўлиши
тахминланганди. 2024 йилда ЯИМ яна 4,3 % ўсади. АҚШ, бошқа
ривожланган давлатларнинг фоиз ставкаси ортиши Қозоғистон ва Марказий Осиё, Кавказ
давлатларига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу инвесторларнинг ривожланаётган
бозорлардан кетишига, миллий валюталар заифлашишига сабаб бўлади. Геосиёсий
факторлар маҳсулот етказиб беришда муаммо яратади. Эслатамиз, Халқаро валюта
жамғармаси октябрь ойида Қозоғистон иқтисодиётининг 4,6 % ўсишини прогноз
қилганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.