Ҳукумат машинасозликни ривожлантириш масаласини кўриб чиқди

Ҳукумат машинасозликни ривожлантириш масаласини кўриб чиқди

Қозоғистонда машинасозлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш келгуси 5 йил ичида икки марта, экспорти салкам уч марта, киритилган сармоя 1,5 марта ошиши зарур. Соҳани 2028 йилгача ривожлантириш мажмуавий режасидан шундай рақамлар ўрин олган. Вазирлар Маҳкамаси ушбу ҳужжатни кўриб чиқди. Республика Бош вазири таъкидлашича, бу иш Давлат раҳбари топшириғига кўра амалга ошириляпти. Алихан Смаилов бу ишда бизнес,  жумладан, Қозоғистон Машинасозлари иттифоқи таклифлари ҳисобга олинганини маълум қилди. Режага 83 та тадбир киритилган. У маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ва соҳа рақобатбардош бўлишини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ҳукумат раҳбари жадаллик билан ҳужжатни мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш учун тақдим этишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси