2022 йилда Астанага 1 триллион 200 миллиард тенгедан зиёд инвестиция жалб этилди. Энг кўп маблағ қурилиш соҳасига йўлланган, унинг улуши 53 фоиз. Шунингдек, транспорт, омборчилик, саноатга ҳам сармоя ажратилмоқда. Астана ҳокимлиги берган маълумотга кўра, пойтахт уй-жойга капитал киритиш бўйича мамлакат бўйича пешқадам. Нохомашё ишлаб чиқариши ва асосий капиталга маблағ киритиш бўйича юқори кўрсаткичлар кузатилган. Пойтахтда хорижликлар иштирокида 100 миллиард тенге ҳажмидаги лойиҳалар устида иш давом этяпти. Улар орасида электр двигателлар, қандолат маҳсулотлари, болалар учун озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи заводлар, шунингдек, омборхоналар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси