Мақсад - тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўрта ва кичик бизнес учун кадрлар тайёрлаш. Танловда қизиқарли ва яшовчан стартап яратган барча истовчилар қатнашиши мумкин. Қайси соҳага оидлиги муҳим эмас. Лойиҳалар инновациявийлиги, тижорий жозибадорлиги, кенгайтириш имконияти мавжудлигига кўра сараланади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон бизнес-инкубаторлари танловда қатнашиш учун 10 апрелдан 10 майгача ариза топшириши мумкин.
Данияр Бектенов, «Qazinnovations» истиқболли тараққиёт маркази директори:
– QazInnovations ушбу дастур оператори вазифасини бажармоқда. Жорий йилда мамлакатдаги инкубаторлар ўртасида танлов ўтказилади. Улар ариза жўнатади, ғоясини кенгашга тақдим этади, кенгаш аъзолари эса энг истиқболли деб ҳисоблаган, ўз лойиҳалари, малакали жамоа, тажрибага эга инкубаторларни саралаб олади. Жорий йилда ушбу лойиҳа доирасида 7-10 та бизнес-инкубаторга ёрдам беришни мўлжаллаганмиз. Улардан ҳар бири ўз навбатида 10-20 та стартап-ғоя инкубацияси учун жавоб беради. Мазкур лойиҳа битирувчилари барча яхши-ёмон жиҳатларни ўргангач, давлат грантлари, хусусий инвестициялар олиши ёки лойиҳасини мустақил рўёбга чиқариши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси