Йил бошидан буён Қозоғистон агросаноатида умумий қиймати 30 миллиард тенгедан зиёд 50 дан зиёд инвестлойиҳа рўёбга чиқарилди. бу борада Туркистон вилояти пешқадам. Унда сут ва сабзавотни қайта ишлаш корхоналари, парранда фабрикаси, омборхона, иссиқхона мажмуалари ишга туширилди. Абай вилоятида ҳам катта ютуқларга эришилди, шу жумладан, чорвачилик генофондини бойитиш, рафинадланмаган кунгабоқар ёғи ва кунжара чиқарилади. Жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида бир ярим миллиард тенге қийматга эга 300 лойиҳа ишга тушади.
Талғат Бакенов, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициявий сиёсат бошқармаси бошлиғи:
– Ақмўла вилояти фермерлари сут-товар фермаларини кенгайтириш, зироатчилик ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш учун давлат ёрдами чора-тадбирларидан фойдаланишяпти. Шу жумладан, омихта ем, ун, парранда гўштидан музлатилган ярим фабрикатлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхоналар жами 4100 тонна йиллик қувватга эга. Жамбил вилоятида 30 миллион тухум очирадиган инкубатор ишга тушди, уч хўжалик ёмғирлатиб суғориш техникаси харид қилди. «Овул омонати» лойиҳаси доирасида Ақтўбе вилоятида йилига 4 тонна маҳсулот берувчи иссиқхона қурилди. 100 бош мол учун репродуктор ишга тушди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.