Ҳукумат Қозоғистон нефтини жўнатиш масаласини муҳокама қилди

Ҳукумат Қозоғистон нефтини жўнатиш масаласини муҳокама қилди

Каспий трубопровод консорциумининг Қозоғистон участкаси бўйича нефть жўнатиш ҳажми йилига 72 ярим миллион тоннага етди. Бу йўналишни кенгайтириш учун техник имкониятлар бор. Мамлакат ичидаги нефть узатиш станциясидан халқаро тармоққа маҳсулот юбориш учун янги қувурлар ётқизилди. Бош вазир Ўлжас Бектенов консорциум етакчиси Николай Горбань билан суҳбатда қатор инвестициявий лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши масаласини муҳокама қилди. Шу билан бирга, «Тенгиз-Новороссийск» нефтепроводини янгилаш масаласи кўриб чиқилди. Каспий трубопровод консорциумида иш самарасини ошириш бўйича лойиҳаларни рўёбга чиқариш туфайли октябрь ойида юборилган нефть ҳажми миллиард тоннага етиши муносабати билан тадбирлар ўтказилишини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси