Хитой Халқ Республикаси раиси Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди

Хитой Халқ Республикаси раиси Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди

Астана аэропортида олий мартабали меҳмонни фахрий қоровул кутиб олди. Си Цзиньпин ва расмий делегация аъзоларини Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев шахсан қарши олди.

Хитой етакчиси ўзининг муаллифлик мақоласида мазкур ташриф «Хитой – Қозоғистон муносабатларида устувор йўналишларни кўрсатиб беришига» ишонч билдирган. У кўп асрлар давом этиб келаётган дўстлик алоқалари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш замон талаби эканлигини таъкидлади. Си Цзиньпин мақолада Хитой инвестициялари ҳисобига Қозоғистонда рўёбга чиқарилаётган лойиҳаларга ҳам тўхталган. У «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» автомобиль йўли мунтазам ишлаётганига урғу берган.

 

Си Цзиньпин, ХХР раиси:

 

- Ўзаро фойдали ва биргаликда ривожланиш руҳиятида биз амалий ҳамкорликда катта муваффақиятларга эришдик. Ўтган йили икки томонлама савдо алоқалари рекорд даража – 41 миллиард АҚШ долларига етди. Хитой Қозоғистоннинг бош савдо ҳамкори ва Қозоғистон товарларининг энг йирик харидорига айланди. Жанатас шамол электр станцияси, Турғусун ГЭСи фойдаланишга  топширилди, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинди, Қозоғистон – Хитой нефть ва газ қувурлари барқарор ишлаяпти, етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун божхоналарда яшил йўлак очилган, тобора кўпроқ Қозоғистонда етиштирилган юқори сифатли ва экологик тоза маҳсулотлар хитойликлар дастурхонига етиб боряпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси