Қозоғистондаги
барча давлат органларида, квазидавлат секторида AITU миллий мессенжеридан
фойдаланилади. Ходимлар 15 сентябргача янги тармоққа ўтиши лозим. Астанада Бош
вазир раислигида ўтказилган Президент топшириқларини бажариш бўйича рақамли
штаб йиғилишида шундай баёнот берилди. Ўлжас Бектенов таъкидлашича, янги орган қарорларнинг
тезкорлик билан мувофиқлаштирилиши ва давлат тузилмалари ҳамда квазидавлат секторига
рақамли технологиялар жорий этилиши учун масъул. 224 та давлат ахборот компонентларини
интеграция қилиш режаси тасдиқланди. Натижада, маълумотлардаги зиддиятлар
бартараф қилинади. Бугунги кунда «электрон ҳукумат» таркибида 355 та тизим ва веб-майдонча
мавжуд. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, давлат органлари ахборот
тизимларини бирлаштириш режаси ва сунъий идрок ёрдамида катта маълумотларга
ишлов бериш регламенти тасдиқланган. Барча давлат органлари, ҳокимликлар ва
квазидавлат сектори маълумотларни Smart Data Ukimet тизимига юбориши шарт.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон
Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
- Мазкур
қадамлар давлат хизматлари сифатини ошириш, давлат бошқаруви самарадорлигини
ошириш, иқтисодда сунъий интеллектдан фойдаланиш имконини беради. Ечимлар фуқаролар турмуш сифатини яхшилашга
таъсир кўрсатади. Рақамли штабнинг вазифаси – кўп вақт оладиган вазирликлараро
мувофиқлаштириш ишларини жадаллаштириш. Рақамли штаб қарорлари марказий давлат
органлари, ҳокимликлар ва квазидавлат сектори ташкилотлари томонидан бажарилиши
шарт.
Абдумалик Сарманов таржимаси

