Қозоғистон олимлари донор органини 24 соат ва ундан зиёд сақлаб қолиш имконини берувчи ускуна яратишди. Аппарат одам организмидан ташқаридаги органни транспортация қилиш ва ҳатто даволаш имконини беради. Ҳоз р мутахассислар «уриб турган юрак»ни сақлаб қолиш тизимини клиник синовлардан ўтказяпти. Шунингдек, технологияси ўпка, жигар ва буйракнинг соғлом сақланиши устида иш олиб бориляпти. Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда органларни ташиш учун америка ускунасидан фойдаланилади, лекин у атиги 4-6 соатга яроқли. Шу тариқа, Қозоғистон олимларининг яратган ноу-хауси жаҳон трансплантологияси учун улкан янгилик бўлди.
Тимур Лесбеков, «University Medical Center» корпоратив жамғармаси «Кардиохирругия» клиник академик департаменти директори:
- Ускунанинг ўзига хослиги шундаки, унда ажратиб олинган органга
қувват бериш ва, Америкада чиқарилганидан фарқли равишда орган организмдан ташқарида сақлаб турилган давр мобайнида биз уни даволашимиз, органни
баҳолашимиз мумкин. Бунинг учун ультратовуш, томир ичи, юракни озиқлантирувчи артериялар тадқиқотлари
ўтказамиз. Гуруҳимиз юрак билан иш юритган тақдирда бу
муолажаларни бажариш мумкинлигини, улар зарарсиз эканлигини ва 29 соат ичида трансплантация қилина олишини исботлаб бера олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

