Маслихат – давлат ҳокимиятининг муҳим тармоғи

Маслихат – давлат ҳокимиятининг муҳим тармоғи. Астанада бўлиб ўтагн барча даражадаги маслихатлар депутатларининг II республика форумида Қосим-Жўмарт Тўқаев шуни таъкидлади. Давлат раҳбари 2022 йилги референдум орқали Конституцияга жуда муҳим ўзгаришлар киритилганига эътибор қаратди. Бугунги кунда вилоят маслаҳати депутатлари аралаш тартибда ўтказилса, туман депутатлари фақат мажоритар усулда сайланади. Кенг кўламли ислоҳотлар оқибатида сиёсий рақобат кенгая бошлади. Маслихатдаги ёшлар ва аёллар сафи кенгайди. Президент келажакда маслихатлар маҳаллий иқтисодий сиёсатга таъсирини кенгайтириши зарурлигини таъкидлади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Янги Бюджет ва Солиқ кодекслари тайёрланяпти. Уларда маҳаллий ўз-шзини бошқариш билан боғлиқ ўзгаришлар кўзда тутилган. Ҳукумат қишлоқ ҳокимлари бюджетини шакллантириш, унинг харажатларини қайта кўриб чиқиши лозим. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тизимининг иқтисодий мустақиллигини ошириш учун аниқ таклифлар киритилиши зарур. Кодекс лойиҳаси муҳокамасида маслихатлар фаол қатнашиши керак. Маҳаллий бюджетга етарлича ва тўғри маблағ ажратилиши ўта муҳим. Депутатлар бу масалага жиддий қараши зарур.

Президент, шунингдек, яқинда бўлиб ўтадиган умуммиллий референдумнинг аҳамиятини тилга олди. Халққа АЭС қурилиши билан боғлиқ масъулиятли қарор қабуллаш ҳуқуқи берилишини Қосим-Жўмарт Тўқаев «Халқни тингловчи мамлакат» концепциясининг ёрқин кўриниши, деди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– АЭС қурилиши билан боғлиқ ўз фикримни бирп неча марта айтганман.Ортда қолмаслик учун биз рақобатдаги устунликларимиздан фойдаланишимиз зарур. Фуқаролар қўллаб-қувватласа – мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик лойиҳага қўл уради. Атом электр станцияси қурилиши узоқ муддатли дойиҳа. Бу ташаббус ўн йиллар давомида фаол ва барқарор ривожланишни таъминлайди. Муҳандислар малакасини оширашига, мутахассислар ҳозирлашимизга йўл очади. Демак, ҳозирги ёшлар ва келажак авлод унинг фойдали эканлигини кўради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.