Ҳукумат Конституция юзасидан тушунтириш ишлари олиб боради

Ҳукумат Конституция юзасидан тушунтириш ишлари олиб боради

Бош вазир Конституциядаги янги бандларни мактаблар, коллеж ва олий ўқув юртлари дастурига киритишни топширди. Ҳукумат йиғилишида Ўлжас Бектенов аҳолида ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг мажмуавий тизимини ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, ҳозирнинг ўзида экспертлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида янги Асосий қонуннинг барча мазмуни бўйича ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Бу масалада ишларни сусайтирмаслик зарур. Айни вақтда, Бош вазир Ҳукуматга мавжуд қонунларни таҳлил қилишни, уларни янги Конституцияга мувофиқ шаклга келтиришни топширди.


Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Белгиланган муддатларда амалдаги қонунчиликнинг мажмуавий таҳлилини ниҳоясига етказиш, барча қонунлар ва дастурий ҳужжатларнинг янги Конституцияга мувофиқ бўлишини таъминлаш зарур. Марказий ва маҳаллий давлат ижро органларига тадбирлар режасининг амалга оширилишини таъминлашни топшираман.


Абдумалик Сарманов таржимаси