Давлат раҳбари Хорватия вазирини қабул қилди

Давлат раҳбари Хорватия вазирини қабул қилди

Давлат раҳбари Хорватиянинг Ташқи ишлар ва Европа ишлари вазири Гордан Грлич-Радманни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев хорват компаниялари Қозоғистон бозорида энергетика, инфратузилмалар, фармацевтика, озиқ-овқат саноати каби соҳаларда ишлашга қизиқиш билдирганини кўрсатиб ўтди. Қозоғистонда Хорватия капитали киритилган 30 тадан зиёд компания самарали ишлаяпти. Ушбу кунда эришилган келишувлар эса савдо-инвестициявий ҳамкорликнинг янада кенгайишига хизмат этиши аниқ. Шунингдек, илм-фан ва маданият соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


Абдумалик Сарманов таржимаси