2024 йилда мамлакатни кенг ташқи сиёсат фаолияти кутмоқда

2024 йил Қозоғистон учун ташқи сиёсат борасида муҳим ва бой йил бўлади. Давлатимиз жаҳон саҳнасидаги нуфузини яна бир карра тасдиқлайди – республика бир йўла бир неча йирик халқаро ташкилотларга раислик қилади. Қолаверса, Қозоғистонда вакиллик форумлари ва саммитлар ўтказилиши кутилмоқда. Экспертлар таъкидлашича, бу тадбирлар мамлакатнинг бутун дунё барқарор тараққиётга эришишига интилувчи ўзгармас ҳамкор сифатидаги обрўсини тасдиқлайди ва юксак ишонч белгиси ҳисобланади. "Egemen Qazaqstan" газетасига берган интервьюсида Қосим-Жўмарт Тўқаев айтиб ўтганидек, давлат миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, бир маромдаги ташқи сиёсат юритади.

 

Ризат Тасим, Сиёсатшунос, Ижтимоий жараёнларни тадқиқ қилиш маркази раҳбари: 

- Қозоғистоннинг раисликдаги муҳим йўналишлари белгилаб олинган. Энг асосийси, албатта, турли халқаро ташкилотларни бир-бирига мувофиқлаштириш ва бирлаштириш. Масалан, ЖХШТнинг манфаатдор давлатлар билан ҳамкорлиги, унинг БМТ тузилмавий бўлинмалари ўзаро иш олиб боришини таъминлаш. ШҲТга келсак, республика унинг аъзолари ўртасида энергетик ҳамкорликни кучайтиришга, ташкилот энергетика стратегиясини,  шунингдек,  салоҳиятини мустаҳкамлаш учун янги ривожланиш стратегиясини қабул қилишга эътибор қаратмоқчи. Туркий давлатлар ташкилотини ривожлантиришга ҳам аҳамият бериш мўлжалланган.

Қозоғистон, шунингдек, ташқи иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ниятида. Бунда давлатимиз аввалгидек логистика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга эътибор қаратади. Бу эса республикамизга минтақадаги ролини мустаҳкамлаш, ҳудуднинг Европа ва Осиёёни боғловчи кўприк ўлароқ ўрнини таъкидлаш имконини беради.

 

Ризат Тасим, Сиёсатшунос, Ижтимоий жараёнларни тадқиқ қилиш маркази раҳбари: 

- Қозоғистон ўз транспорт йўлларини диверсификация қилади. Кейинги пайтларда республикамизда жанубий-шарқий Осиёга йўл очадиган йўналишларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратиляпти. Ва албатта, Ўрта йўлак ёки Транскаспий халқаро йўналишини унутмаслик керак, Президент бир неча марта унинг аҳамиятини айтиб ўтган. Ўз интервьюсида у яна шуни уқтирадики, Қозоғистон Россия ва Хитой билан йирик лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр

Хуршида Абдуллаева таржимаси.