Қозоғистон транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга эътибор катта

Қозоғистон транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга эътибор катта

Қозоғистон темирйўл соҳасида сунъий интеллект жорий этиляпти. Соҳа етакчиси Марат Қарабаев Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида маълум қилишича, божхона ва транзит соҳасида бизнес жараёнларни рақамлаштириш халқаро компания ёрдамида амалга оширилди. Натижада, транспортда ҳам рақамли технологиялар ёппасига ишга тушириляпти. Шу кунларда «e-Joldar» тизими жорий этиляпти. Шу йилдан транспортда ҳужжатларни расмийлаштришнинг ягона тизими ишга тушди. Автоматлаштирилган ўлчаш станциялари умумий сони 20 тага етди. Шу билан бирга, транспорт вазири мамлакат фуқаролик ва ҳарбий самолётлар таъмирининг минтақавий марказига айланишини ҳам таъкидлади.

Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:

- Бугунги кундаги истиқболли мультимодал ҳаво хабларидан бири – Ақтау аэропрти. Унинг асосий устун жиҳати – барча транспорт воситаларига уланиш мумкин, Еуропага 3 соатлик масофада жойлашган. Юк авиахаби билан бирга Түркиянинг YDA, Turkish Technic ҳамда ASFAT компаниялари билан бирга аэропортларда самолётга техник хизмат кўрстаиш ва таълим масканлари бунёд этиш режалаштириляпти. Хизмат кўрсатиш маркази Қозоғистон, Россия ва Марказий Осиё давлатлари фуқаро ва ҳарбий самолётларига хизмат кўрсатади.

Шу билан бирга, денгиз портлари инфратузилмаси такомиллаштириляпти. Ақтаудаги юкларга хизмат кўрсатиш ҳудудида Хитой компанияси билан бирга контейнер хаби қурилиши бошланди. Шу билан бирга, Германия, Америка ва Франция инвесторлари билан қўшимча 300 минг контейнерга хизмат кўрсатувчи терминал қуриш бўйича иш юритиляпти. Ташқи терминаллар ҳам модернизация қилиняпти. 2025 йилда Алят портида, Москвада, Белоруссияда, Тошкентда терминаллар қурилиши бошланди. Натижада, хориждаги мамлакат терминаллари қуввати 5 марта ошади.

Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:

– 2029 йилга бориб транспорт инфратузилмаси ривожланиши ҳисобига транзит юк ташишлари анча кенгайиши кутиляпти. Шу жумладан, темирйўл орқали транзит юк ташиш 65 фоизга, контейнер юк ташишлари 54 фоизга ортади, жами 2 миллион контейнерга етади. Автомобиль транзити олти марта, 29 миллион тоннагача ортади. Ҳаво транспорти ёрдамида транзит юк ташиш 2 марта кўпаяди ва 300 минг тоннага етади.

Абдумалик Сарманов таржимаси