Қозоғистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгаяди

Қозоғистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгаяди

Қозоғистон ва Чехия ўртасида товар айланмаси 2024 йилда 600 миллион долларга етди. Мамлакатимиз Чехияга нефть етказиб берувчи давлатларнинг илғор бешлигига кирди. Ўтган йили Қозоғистон унга ярим миллион тонна «қора олтин» етказиб берди. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий, саноат ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 12-йиғилишида шундай баёнот берилди. Унда иштирок этган ҳукумат аъзолари энергетика, фойдали қазилмалар қазиб олиш, ўта муҳим материаллар, машинасозик, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш каби йўналишлар катта истиқболга эгалигини таъкидлаяпти. Томонлар биргаликда нанотехнологиялар, фармацевтика ва авиацияни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Ўлжас Сапарбеков, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари:

- Ҳозир биз самолётларга сервис хизмати кўрсатиш, шунингдек,  Семипалатинскдаги завод базасида чехияликларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, локаллаштириш масаласини кўряпмиз. Шунингдек, «Шкода» автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилишни ўйлаяпмиз. Бизнес кўринишида ёки бизнинг, уларнинг қўшма технологиялари асосида фаолият юритиш режаларини тузаяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси