Қозоғистонда мамлакат
техник хизмати қошида маълумотларни муҳофаза қилиш давлат маркази пайдо бўлади.
Марказ 350 га яқин давлат ахборот тизимига хизмат кўрсатиши кутилмоқда. Янги
орган нафақат мамлакатни киберҳужумлар ва бошқа турдаги таъсирлардан ҳимоялайди,
балки заиф нуқталар қидирувини ҳам юритади. Марказ базасида, шунингдек, махсус BugBounty
платформаси ишга туширилади, у давлат ахборот тизимларидаги хатоликлар
қидирувига бутун дунёдан мутахассисларни жалб қилади. Бу ҳақда Сенатда Мажилис депутати
Екатерина Смишляева маълум қилди. Парламентарийда ахборот хавфсизлиги
масалалари бўйича қонун лойиҳасига тузатишлар киритиш масаласи муҳокама қилинди.
Улар биринчи ўқишда маъқулланди, иккинчи ўқишда эса кўриб чиқишга тайёрлаш учун
йўлланди.
Екатерина
Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:
- Киритилаётган
меъёр 60 кундан кейин кучга киради, ташкилий масалалар жадал ҳал қилинади, ўйлайманки,
давлат-техник хизматининг вазифасига бугунги кунда ахборот хавфсизлигини
таъминлаш киради, эндиликда у буни бошқача кўринишда амалга оширади. Биз давлат
тизимлари учун бундай марказ аслида ҳам жуда самарали тузилмага айланади, деган
фикрдамиз, у кўп томонлама бугунги таҳдидларга қарши туриш имконини беради, бугун
ҳамкасбларимиз айтганидек, ҳозирги даврда бизда ҳар битта тизим хавф остида, бу
фақат Қозоғистонгагина эмас, бутун дунёга тааллуқли масала, жаҳонда шундай
тенденция мавжуд.
Шу билан бирга, Сенатда
маълум бўлишича, кўриб чиқилган қонун орқали шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг
қоғоз нусхасини тўплаш, ишлашга тақиқ қўйилади. Фақат Қозоғистон Республикаси
қонунларида кўзда тутилган ҳолатларгина бундан мустасно. Муҳожирлар эса,
аксинча, миллий хавфсизлик ва миллий манфаатларни муҳофаза қилиш мақсадида
шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхасини тақдим этиши шарт. Палатада таъкидланганидек,
шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилувчи ва
муҳофазаловчи орган вазифаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат
вазирлигига ўтади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.