Ҳукумат комиссиялари сони икки мартадан кўпроққа камайтирилди

Ҳукумат комиссиялари сони икки мартадан кўпроққа  камайтирилди

70дан 25 тагача. Қозоғистон Ҳукумати қошидаги комиссиялар сони икки мартадан кўпроққа камайтирилди. Давлат девонини бюрократиядан холи қилиш бўйича йиғилишда мана шундай маълумот тарқатилди. Вазирликларда ҳам шу каби ишлар амалга ошириляпти. Ҳукуматнинг  янги регламенти ишланяпти, унда ҳужжатларни кўриб чиқиш ва янги ҳужжатлар тайёрлаш муддати икки марта қисқартирилиши кўзда тутилган. Регламентнинг янги кўриниши яқин келажакда тасдиқланади. Бундан ташқари, Ҳукумат топшириқларининг қандай бажарилаётгани бўйича ревизия олиб бориляпти. Барча долзарб бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи вазифалар бекор қилинади. Шунингдек, бюрократияни камайтириш ва давлат органлари иши самарасини ошириш бўйича «Е-өтініш» ахборот тизими асосида онлайн имконият яратилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.