Давлат раҳбари «ҚазМунайГаз» раҳбари М. Мирзағалиевни қабул қилди

Давлат раҳбари «ҚазМунайГаз» раҳбари М. Мирзағалиевни қабул қилди

«ҚазМунайГаз» Қозоғистон нефть бренди бўлган KEBCO - Kazakhstan Export Blend Crude Oilни чиқара бошлади. Миллий компания раҳбари Мағзум Мирзағалиев бу ҳақда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. KEBCO нархи август ойида Brent маркали нефть баҳосидан юқори бўлди. Давлат раҳбарига Каспий денгизи ва очиқ денгизларда маҳсулот ташиш учун компаниянинг, шу жумладан, йирик тоннажли танкер флоти кенгайиши бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот тақдим этилди. Президент нефть ва газни чуқур қайта ишлаш муҳимлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.